Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шомуродов: «Россия дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди»

Шомуродов: «Россия дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди»

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини (0:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Биз бир қатор вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, ўйин сўнгида пенальти тепишимиз керак эди. Назаримда, ўша вазиятда пенальти бор эди", — деди "Рома" футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Россияга қарши баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда Отабек Шукуров рақиб ҳимоячиси Дмитрий Бариновни алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди, аммо россиялик футболчи ҳамюртимизни қўли билан тортиб қолди. Вазиятга яқин турган қозоғистонлик ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади.

Киритилди: 13:54 21.11.2022. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!