Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов “Рома” билан шартномасини узайтиради.
Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар бермоқда. Элдор Рим клуби билан битимини 2027 йилга қадар узайтиради. Футболчи билан музокаралар давом этаётгани ва тез орада деталлар очиқланиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилда Италиядаги “саёҳат”ини бошлаган эди. Дастлаб, “Женоа”да ўйнаган футболчи 2021 йилда Римнинг “Рома” клубига ўтганди.