Туркия чемпионати 20-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Ризеспор"ни қабул қилиди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйинда мезбонлар сафида асосий таркибда икки нафар ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилди.
Тўлиқ ўйнаган Шомуродов 19-дақиқада жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди. Файзуллаев 63-дақиқада захирага олинди.
"Ризеспор" аъзоси ҳисобланган Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборди.
"Башакшеҳир" 30 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. "Ризеспор" 20 очко билан 11-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 20-тур
31-январ, 19:00. Фотиҳ Терим стадиони (Истанбул)
Башакшеҳир - Ризеспор - 2:2
Голлар: 1:0 — Шомуродов (19), 1:1 — Шаҳин (45+1), 1:2 — Миҳейле (68), 2:2 — Озгюр (75)