Украинадаги можарода тинчликка қандай эришиш мумкинлигини муҳокама қилиш вақти келди.
Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц ZDF телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Менимча, ҳозир биз ушбу уруш ҳолатидан тинчликка қандай тезроқ ўтишимизни муҳокама қилишимиз керак бўлган пайтдир" - деди Олаф Шольц. У яна Россиянинг инқирозни ҳал қилиш бўйича янги саммитда иштирок этишини ёқлади ва "ҳар қандай ҳолатда ҳам" Украина бўйича янги тинчлик конференцияси ўтказилишини таъкидлади.
"Украина президенти Владимир Зеленский ва мен Россиянинг унда вакили бўлиши керак деган фикрдамиз", деди у.
Шунингдек, Олаф Шольц Киевга ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилишда давом этишини ҳам қайд этди.