Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шольц Туркияга қурол етказиб беришнинг давом этишини қўллаб-қувватлади

Шольц Туркияга қурол етказиб беришнинг давом этишини қўллаб-қувватлади

Олаф Шольц Туркияга қурол етказиб беришнинг давом этишини қўллаб-қувватлади.

"Туркия NATO аъзоси, шунинг учун ҳам биз аниқ етказиб беришга рухсат берадиган қарорлар қабул қилишда давом этамиз", деди Германия канцлери Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Истанбулдаги музокараларидан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.

Эрдўғоннинг айтишича, Туркия Европадан қурол сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар “ортда қолишини истайди”. Анқара, хусусан, Eurofighter қирувчи самолётларини сотиб олмоқчи. Бу турдаги самолётлар Германия, Испания, Буюк Британия ва Италия билан биргаликда ишлаб чиқарилади. Бу борада тўртта давлат ҳам етказиб беришга розилик бериши керак. Олаф Шольцнинг сўзларига кўра, масала юзасидан Лондон билан музокаралар олиб борилмоқда.

2019 йилда турк қўшинлари Сурия шимолига ҳужум бошлаганида Германиядан Туркияга қурол етказиб бериш сезиларли даражада камайди. Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият туфайли қурол экспортига йўл қўйилиши ҳақидаги баҳслар ҳам давом этмоқда. Бироқ, Der Spiegel нашрининг ёзишича, 2024 йил сентябр ойида Туркияга камида 236 миллион евролик немис қуроллари, жумладан, зенит-ракеталар ва торпедалар экспорти маъқулланган.

Киритилди: 09:40 20.10.2024. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!