Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Шольц: Россиянинг «сояли флоти» таҳдиди фонида Европа мудофаа харажатларини ошириши керак

Шольц: Россиянинг «сояли флоти» таҳдиди фонида Европа мудофаа харажатларини ошириши керак

«Биз НАТОнинг Европа қисмини мустаҳкамлашимиз ва мудофаа харажатларини оширишда давом этишимиз зарур», — деди Германия канцлери Олаф Шольц Берлинда Дания бош вазири Метте Фредериксен билан учрашуви арафасида. Унинг сўзларига кўра, 27 январь куни Латвия ва Швеция ўртасидаги яна бир сув ости кабелининг зарар кўриши ҳақидаги хабарлар Россиянинг «сояли флоти» таҳдиди ҳақида сигнал беради.

Балтик денгизи ва денгиз тубидаги муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишни кучайтиришга НАТОнинг Baltic Sentry операцияси йўналтирилган, деди Олаф Шольц. У шунингдек, НАТОнинг европалик аъзолари ва ЕИ давлатлари томонидан мудофаа харажатлари аллақачон оширилганига қарамай, бу жараённи давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

«Биз Украинага ёрдамимизни кучайтиришимиз керак. Биз Россия ва Хитой таъсирига қарши туришимиз зарур», — деди ўз навбатида Метте Фредериксен. У, шунингдек, Европа технологиялар, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасига инвестицияларни ошириши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 00:23 29.01.2025. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!