Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Шольц: Ҳозирги вазиятда Германия қўшинларини Украинага юбориш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас

A A A
Шольц: Ҳозирги вазиятда Германия қўшинларини Украинага юбориш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас

Германия канцлери Бундестагда чиқиш қилаётганда депутатлар унга мамлакат ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг сўзларини шарҳлаш сўрови билан мурожаат қилишди.

Der Spiegel нашрининг ёзишича, аввалроқ Бербок Украинада ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилса, Германия аскарлари халқаро кучлар таркибида Украинага жўнатилиши мумкинлигига ишора қилган эди.

"Аслида Бербок фақат “ҳа” ёки “йўқ” демасликка ҳаракат қилган. Ҳозирги вазиятда қўшинларни Украинага юбориш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу зиддият NATO ва Россия ўртасидаги урушга айланмаслиги керак", — дея таъкидлади Шолц.

Киритилди: 20:33 04.12.2024. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!