Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шимолий Македонияда етти кунлик мотам эълон қилинди

Шимолий Македонияда етти кунлик мотам эълон қилинди

Шимолий Македония ҳукумати дискотекадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар учун етти кунлик мотам эълон қилди ва шунга ўхшаш муассасаларни навбатдан ташқари текширувдан ўтказишни буюрди. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзмоқда.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳукуматнинг бугунги навбатдан ташқари йиғилишида 59 нафар ёшлар ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ ёшлар касалхонага ётқизилиб, тиббий ёрдам кўрсатилаётган фожиали воқеалар муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб етти кунлик мотам эълон қилишга қарор қилди.

17 март, душанба куни Республика Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарда ҳамдардлик китоблари очилади.

Шунингдек, Давлат савдо инспекциясига яқин уч кун муддатда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари – кабарелар, тунги клублар, дискотекалар ва очиқ осмон остидаги дискотекалар фаолиятини режадан ташқари текшириш топширилганлиги айтилди.

Киритилди: 01:35 17.03.2025. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!