Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шимолий Корея Япония денгизи томон бир нечта қанотли ракеталарини учирди

Шимолий Корея Япония денгизи томон бир нечта қанотли ракеталарини учирди

Шимолий Корея Япония денгизи томон бир нечта қанотли ракеталарни учирди.

Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси хабар берди.

Уларга кўра, учирма Хамгён-Намдо провинциясидан маҳаллий вақт билан 09:00 атрофида амалга оширилган. Снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда. Жанубий Корея ҳарбий амалдорлари учиришга тайёргарлик кўрилаётганини ва унга ҳозирлик кўраётганини айтди. Улар Қўшма Штатлар билан маълумот алмашадилар.

Шимолий Корея охирги марта 8 май куни қисқа масофали баллистик ракета учирган эди.

Киритилди: 12:00 22.05.2025. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!