Жанубий Корея разведкаси NIS КХДР Украинадаги урушга қайси аскарларини юборгани ҳақида маълумот берди, деб ёзади Bild.
5-октабр куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг Ғарбий округидаги махсус бўлинмага ташриф буюрди. Бу дунёдаги энг шафқатсиз бўлинмалардан бири ҳисобланади.
«Бу қўриқчилар диктаторнинг отаси — Ким Чен Ирни қўриқлаган. Ўғлининг кўз ўнгида улар муштлари, қўллари ва темир болғалари билан сафдошларининг таналарига ўрнатилган бетон плиталарни синдирди», — дейилади хабарда.
Bild шарҳловчиси Питер Тиде уларни «жанговар қуллар» деб атади, чунки улар ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз (на Интернет, на Ғарб телевидениеси, на мобил телефонлар) ахборот бўшлиғида тарбияланган.