Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Шимолий Корея матбуоти Россия билан келишув ҳақида нима деди?

Шимолий Корея матбуоти Россия билан келишув ҳақида нима деди?

Шимолий Кореянинг расмий KCNA ахборот агентлиги келишув Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин томонидан «фармон сифатида ратификация қилинганини» айтди.

«Шартнома иккала томон ратификация ёрлиқларини алмашган кундан бошлаб кучга киради», деди KCNA.

Россия қонунчилари ўтган ҳафта келишувни ратификация қилиш учун бир овоздан овоз берганидан кейин эълон қилинди. Кейин уни Россия президенти Владимир Путин имзолади.

Россия ва Шимолий Корея стратегик ҳамкорлик шартномасини июнь ойида Путиннинг Пхенянга ташрифи чоғида имзолаган эди. Унда икки давлатдан бири иккинчисига ҳужум қилинган тақдирда «кечиктирмасдан» ҳарбий ёрдам кўрсатиши шартлиги айтилади.

Киритилди: 22:00 14.11.2024. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!