Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Шимолий Корея мактаблари ҳақида 12 факт

A A A
Шимолий Корея мактаблари ҳақида 12 факт

1. Бошланғич синфларда 871 академик соат давомида Ким Чен Иннинг болалик ва ўсмирлик йиллари, сиёсий ютуқлари ўргатилади. Ўқувчилар ўрганадиган маълумотлар орасида ҳатто Кимнинг 9 ёшида яхталар пойгасида ғолиб чиққанлиги ҳам мавжуд;

2. Мактабда 300 дан ортиқ дарслар собиқ президентлар ҳаётини ўрганишга бағишланади ва шу тарзда ўқувчи онгида болалигиданоқ ҳукмрон партияга нисбатан муҳаббат ва муҳтарам раҳбар учун жонини беришга тайёрлик ҳисси шакллантирилади;

3. Ким Чен Ин оиласининг, яъни ўзининг, дадаси Ким Чен Ир ва бобоси Ким Ир Сенларнинг портретлари муқаддас ҳисобланади. Агар портретлар ёнғин, тўфон ёки бошқа офатлар пайтида йўқолса, айбдор шахс дарҳол ҳибсга олинади. Аммо биронта жиноятчи портретларни сақлаб қолса, у миллат қаҳрамонига айланади ва ҳатто давлат мукофотига сазовор бўлиши ҳам мумкин;

4. 2014 йилдан буён ҳар қандай билим олишга қодир бўлган ёш йигитлар сочларини худди давлат етакчисиникидек турмаклаб юришлари шарт қилиб қўйилган;

5. Болаларга жуда ёшлигидан Америкадан нафратланишни ўргатишади, шу боис ҳар бир ўспирин Американи Шимолий Кореянинг ашаддий душмани сифатида танийди;

6. 5 ёшидан бошлаб ҳар бир корейс ўз мамлакатига ишчи қарзини тўлаши шарт. Шу асосда 5 яшар болалар далаларга ва полизларга ишлашга жўнатилади;

7. Агар ота ёки она давлат олдида айбдор деб топилса, фарзанд меҳнат лагерига юборилади ва у ерда оғир меҳнат қилишга мажбурланади. Бундай болалар кейинчалик мактабга қабул қилинмайди;

8. Ўқувчиларга шеърлар, раҳбарларнинг баёнотлари, қоидалар, турли ташкилотларга аъзо бўлиш учун қасамёдлар ёдлатилади. Ўқитувчига ўқиганлари ҳақида савол беришлари ва бирор мавзу бўйича ўз фикрини билдиришлари мумкин эмас. Шу сабабли ҳам ҳозирги кунда тамоман бошқа дунёда яшаётган қочоқлар шахсий фикрларини ифода этишда қийналишади;

9. Болалар боғчасидаги илк кундан бошлаб болаларга давлат раҳбарлари сув устида юрадиган, граната ясайдиган ва битта тош билан кемаларни чўктириб юборадиган миллий қаҳрамонлар ва ярим афсонавий персонажлар сифатида намойиш этилади;

10. Ҳатто ҳикоянинг узвийлигига таъсир этса ҳам мумтоз адабиётдаги мамлакат тарғиботига зид парчалар дарҳол олиб ташланади. Баъзи тарихий далиллар "қайта ишланади". Масалан, КХДР телеканалларидан бири мамлакат терма жамоасининг 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида муваффақият қозонганлиги ҳақида хабар берган. Хабарда айтилишича, "Шимолий Корея гуруҳдаги учта ўйинда ҳам ғалаба қозонган ва дарҳол финалга чиққан. Португалияга қарши ўйнаши кутилмоқда." Гуруҳда корейслар Японияни 7: 0, АҚШни 4: 0 ҳисобида, Хитойни эса 2: 0 ҳисобида мағлуб этишган". Аслида, ўшанда Шимолий Корея терма жамоаси саралаш босқичидан ҳам ўта олмаган эди;

11. Янги маълумотлар жамланган замонавий дарсликлардан фойдаланиш мумкин эмас. Акс ҳолда, болалар жуда кўп "ортиқча" нарсаларни ўрганишлари мумкин;

12. 12 ёшидан бошлаб улар оммавий қатлларни (отишмалар) томоша қилишга мажбурланади. Шундай вазиятларда мактабларда дарслар бекор қилинади.

Киритилди: 04:29 18.05.2021. Ўқилди: 12731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!