КХДР ҳудудидан яна Корея Республикасига чиқинди солинган шарлар учирилди.
Бу ҳақда Сеул расмийлари маълум қилган.
"КХДР жануб томон чиқинди шарларини учирмоқда", дейилади Сеул мэриясидан оммавий почта орқали. Расмийлар қулаган нарсалар билан ишлашда эҳтиёт бўлишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, бу май ойи охиридан бери 31-мана шундай тадбирдир. Осмонда охирги марта 24 октябрь куни чиқинди тўплари пайдо бўлган.