Бугун 10 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Корея Жанубий Корея билан темир йўл ва автомобил алоқаларини тўхтатди

Шимолий Корея Жанубий Корея билан темир йўл ва автомобил алоқаларини тўхтатди

Чоршанба кунидан бошлаб Шимолий Корея республикани Жанубий Корея билан боғлайдиган барча автомобиль ва темир йўлларни бутунлай тўсиб қўяди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Корея халқ армияси (КХА) бош штаби “9 октябрдан бошлаб Жанубий Корея билан боғловчи темир йўл ва автомобиль йўлларини тўлиқ ёпиб қўйиши” ва “мудофаа тузилмаларини мустаҳкамлаш ишларини олиб бориши” ҳақида баёнот берди.

Корея халқ армияси бош штаби, шунингдек, КХДРнинг Корея Республикаси билан жанубий чегарасини доимий равишда ёпиш ва тўсиб қўйиш ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва миллий хавфсизлик чораси эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Шимолий Корея Жанубий Корея томон 100 га яқин ахлат шарларини учирди.

Май ойи охиридан бери Шимолий Корея ушбу ҳаво шарларининг 5000 дан ортиғини Жанубий Корея томон учирди.

Жанубий Корея, агар Шимолий Корея ўзининг давом этаётган ахлат шарлари кампанияси билан “чегарани кесиб ўтса” ёки жанубий кореяликларга жиддий зарар етказса, “кучли” ҳарбий чора кўришга ваъда берди.

Киритилди: 22:04 09.10.2024. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!