КХДР жанубий қўшниси билан ҳудудий чегараларни белгилаш сиёсати доирасида Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўл алоқаларини бутунлай йўқ қилди.
KCNA маълумотларига кўра, 15 октябрь куни мамлакат шарқидаги Гангвон провинциясининг Гамхо қишлоғи ва ғарбдаги Донгнаэ қишлоғида узунлиги 60 м бўлган йўл участкалари портлатилган.
Бундан ташқари, КХДР Мудофаа вазирлиги яқин орада "жанубий чегарани қалъага айлантириш" чоралари кўрилишини қўшимча қилди.