Шимолий Корея АҚШнинг Олтин гумбаз ракетага қарши мудофаа тизимини хавфли ва провокацион деб атади ва Вашингтонни коинотда ядро урушига тайёргарлик кўришда айблади.
Пхенян Қўшма Штатларни космосни ҳарбийлаштиришда, иттифоқчиларини ягона ракетага қарши мудофаа тизимида иштирок этишга мажбурлашда ва ҳарбий устунликка эришишда айблади.