Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тайёр эмас

Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тайёр эмас

Чехияда парламент сайловларида ғалаба қозонган “Норози фуқаролар ҳаракати” (АNO) партияси етакчиси, миллиардер Андрей Бабиш Украинани Европа Иттифоқига қабул қилишга қарши чиқди.

"Сиз Евроиттифоқ учун тайёр эмассиз, aввал уруш якунланиши керак. Албатта, биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз мумкин, лекин сиз ҳали Евроиттифоқ аъзолигига тайёр эмассиз", — деди Бабиш Украинанинг “Суспильне” телеканали мухбирига.

Сиёсатчи Украинага ҳарбий ёрдам борасида изоҳ берар экан Чехия бу ёрдамни Европа Иттифоқи орқали кўрсатаётганини таъкидлади.

"Евроиттифоқ Украинага ёрдам бермоқда, бу ёрдам ЕИ бюджетида назарда тутилган, биз бу бюджетга катта маблағ тўлаймиз, демак, ёрдамни давом эттирамиз", — деди АNO етакчиси.

Шунингдек, у Россиянинг 2014 йилдаги тажовузи ва Қрим аннекcиясидан бери Украинани қўллаб-қувватлаб келаётганини билдирди.

Чехиядаги парламент сайловларида Бабишнинг АNO партияси 34,5 фоиз овоз олиб, ҳукмрон SPLOU блокини (23,4%) ва марказчи STAN партиясини (11,2%) ортда қолдирди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг тарафдори бўлган Андрей Бабиш олдин Чехияда молия вазири ва бош вазир лавозимларида ишлаган, аммо сўнгги йилларда мухолифатда эди. Энди у “Аввало Чехия” шиори остида ҳокимиятга қайтмоқда.

Чехия президенти Петр Павел янги ҳукумат тузиш бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 21:37 05.10.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!