Шимолий Корея Вашингтон, Токио ва Сеулдан келаётган ҳар қандай таҳдидларга жавобан ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини маълум қилди.
Бу баёнот АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ҳарбий-ҳаво кучларининг жума куни бўлиб ўтган қўшма машғулотлари фонида айтилди, унда Американинг Б-52 бомбардимончи самолёти иштирок этган.
Пхенян буни провокация деб баҳолади ва таҳдид сифатида қабул қилинган ҳар қандай ҳаракатга ҳарбий жавоб берилишидан огоҳлантирди.