Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Корея 800 минг аскар йиғди

Шимолий Корея 800 минг аскар йиғди

Пхенян бир кунда тахминан 800 минг кишилик армия тўплаганини маълум қилди. Улар гўё АҚШга қарши курашишга тайёр.

«Ёшларнинг армияга боришга бўлган иштиёқи ортиб бораётгани ёш авлоднинг бебаҳо социалистик мамлакатимизни йўқ қилиш учун сўнгги саъй-ҳаракатларини амалга ошираётган уруш манякларини аёвсиз йўқ қилишга бўлган букилмас иродасининг намоёнидир», деб иқтибос келтирмоқда Reuters.

Пхеняннинг бу ҳақдаги баёноти 16 март куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотларига жавобан «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетасини учиргач янгради.

Шимолий Корея 16 март куни Корея ярим ороли ва Япония ўртасидаги денгизга қитъалараро баллистик ракетани учирди. Бу Жанубий Корея президенти ядро қуролига эга Шимолий Кореяга қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш учун Токиога учиб кетишидан бир неча соат олдин юз берди.

Шимолий Корея баллистик ракеталари БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари билан тақиқланган ва учирилиши Сеул, Вашингтон ва Токио ҳукуматлари томонидан қораланган.

Жанубий Корея ва АҚШ қуролли кучлари 13 мартда 11 кунлик қўшма «Озодлик қалқони 2023» ҳарбий машқларини бошлади. Ўз навбатида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореяни ҳарбий машғулотлар туфайли кескинликни кучайтираётганликда айблади.

Киритилди: 23:59 18.03.2023. Ўқилди: 4462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!