Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шифокорларимизнинг 300 нафардан ортиғи вирус юқтирган

Шифокорларимизнинг 300 нафардан ортиғи вирус юқтирган

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирлик ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг маълум қилишича, айни вақтда юртимизда касалликка қарши курашаётган 300 дан ортиқ тиббиёт ходими вирус ёқтириб олган.

«15 мартдан ҳисоблайдиган бўлсак, тиббиёт ходимлари орасида 300дан ортиқ вирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.

Энг кўп аниқланган ҳолат – инфекция биринчи кириб келган даврга тўғри келмоқда. Сабаби биринчидан, тиббиёт ходимлари ҳам, аҳоли ҳам бу инфекцияга тайёр эмас эдик. Нимага тайёр эмас эдик?

Ниқобларимиз ҳам, комбинезонларимиз ҳам бор эди. Лекин уларни тўғри ишлатиб, тўғри фойдаланиб фаолият кўрсатмаслигимиз натижасида мана шундай ҳолатлар юзага келган.

Бугунги кунга келиб 300 дан ортиқ шундай ҳолат бор»

Киритилди: 19:13 25.05.2020. Ўқилди: 3220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!