Бугун 11 август, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Шифокорлар жигарни соғлом сақлашнинг энг осон усулини маълум қилишди

Шифокорлар жигарни соғлом сақлашнинг энг осон усулини маълум қилишди

Қаҳва истеъмоли жигар циррозининг олдини олишга ҳамда ушбу таъна аъзомизни яхши ҳолатда сақлашга ёрдам беради, деб ёзади “Медикфорум” америкалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга асосланиб.

Жигар циррози бу патологик жараён бўлиб, органнинг қайтариб бўлмайдиган ўзгариши ва йўқ қилиниши билан тавсифланади.

Жонс Хопкинс номли соғлиқни сақлаш мактабининг мутахассислари 45 ёшдан 64 ёшгача жигар муаммолари бўлган 14,2 минг одамнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилган ҳолда беморларнинг турмуш тарзи ва овқатланиш одатларини ўрганиб чиқиб, қаҳвани яхши кўрадиганлар циррозни бошқаларга қараганда ўртача 21 фоизга кам кўрганликларини аниқлашди.

Шу билан бирга, кунига икки стакан табиий кофе ичган одамларда касаллик хавфи 44% га, уч стакан ичганларда 57% га, кунига тўрт стакан ичганларда эса циррозга чалиниш хавфи эҳтимоли 65% га камайганлигининг гувоҳи бўлишди.

 

 

 

 

Киритилди: 06:30 13.07.2020. Ўқилди: 7948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!