Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидемиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди. Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда.
Айни вақтда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон аъзо давлатлар, Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.