Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан, Ибрагимов Шерзод Шокирович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 1 июл куни Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Ибрагимов Ички ишлар вазирлигида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

Маълумот учун, Шерзод Ибрагимов фаолияти давомида:

  • Навоий вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлган.
  • 2022 йил ноябрида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.
  • 2024 йил июлидан ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи сифатида иш бошлаган эди.
Киритилди: 12:46 01.07.2026. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!