Евроиттифоқ Шенген визаларига онлайн форматда ариза қабул қилишга тайёрланмоқда.
Европа Иттифоқи парламенти сешанба куни хорижий фуқаролар томонидан Шенген визалари учун ариза қабул қилиш жараёнини модернизация қилиш таклифини қабул қилди.
Режага кўра, энди туристлардан онлайн шаклда аризалар қабул қилинади, стикерлар эса рақамли маълумотларга алмаштирилади.