Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмлар сценарий муаллифи Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабар берди.
Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг сценарий бўлимини тугатган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.