Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шахмат олимпиадаси ғолибларига пул мукофотлари берилди

Шахмат олимпиадаси ғолибларига пул мукофотлари берилди

12 август куни Спорт вазирлигида ўтган тадбирда Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Президент фармонига мувофиқ 600 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.

У нақд шаклда бўлиб, 200 минг сўмлик янги купюраларда тақдим этилди.

Маълум бўлишича, тақдирлаш маросими Спортни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган.

Тадбирда спорт вазири ўринбосари М.Исмоилов, Ёшлар ишлари агентлиги директори, шахмат федерацияси раиси А.Саъдуллаев, федерация раисининг биринчи ўринбосари Х.Турдалиев ҳамда чемпион шахматчилар – Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, чемпион шахматчиларимизнинг ҳар бирига биттадан "Equinox" автомобили совға қилинди. Терма жамоа мураббийлари Егин Владимир Николаевич ва Иван Соколов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Киритилди: 01:29 13.08.2022. Ўқилди: 3053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!