Бугун 3 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Умурзаков Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб тайинланди

Шавкат Умурзаков Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси  этиб тайинланди

Бугун Тошкент шаҳар спорт бошқармаси масъуллари, пойтахт спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мураббий-мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар спорт бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Унда шаҳримизда шахмат мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди ҳамда ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шавкат Умурзаков Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосарлари, ижрочи директори ҳамда котиби сайланди.

Киритилди: 21:05 02.10.2024. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!