Президент Шавкат Мирзиёев 24-25 июн кунлари Мўғулистонга расмий ташриф буюради. Ташриф Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг мустаҳкамланишига яна бир қадам бўлади.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, кончилик, транспорт соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.
Маълумот учун, 2024 йилда Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга ташриф буюрган.