Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевга халқ таълими бўлими мудири устидан шикоят қилган мактаб директори ишдан кетди

Шавкат Мирзиёевга халқ таълими бўлими мудири устидан шикоят қилган мактаб директори ишдан кетди

Ижтимоий тармоқлар орқали Мингбулоқ туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Р. Ҳакимов томонидан Мингбулоқ тумани халқ таълими бўлими мудири Ҳ. Мақсудованинг хатти-ҳаракатларидан  норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланган видео мурожаат Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан батафсил ва атрофлича ўрганиб чиқилди.

"7news.uz"нинг ёзишича, Р. Ҳакимов ёзган ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Йўл қўйилган камчиликлари туфайли туман халқ таълими бўлими мудири Ҳ. Мақсудованинг тушунтириш хати олиниб, интизомий жазо чоралари қўлланиши юзасидан Халқ таълими вазирлигига билдириш хати юборилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Киритилди: 11:53 12.11.2019. Ўқилди: 4611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!