Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади. Тегишли ҳужжат Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси сайтида эълон қилинган.
“Ҳурматли Владимир Aлександрович!
Сизни ва мамлакатингиз халқини Украинанинг миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклайман.
Шу ойда биз икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман.
Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман”, — дейилади табрикда.