Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени қабул қилди

Суҳбат аввалида Одри Азуле давлатимиз раҳбарини тарихий воқеа – ташкилот Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги 40 йилда илк бор ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳи ташқарисида ўтказилаётгани билан самимий табриклади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди. Ташкилотнинг махсус рўйхатларига Ўзбекистоннинг бир қатор янги объектлари ва маданий қадриятлари киритилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари ҳамда халқимизнинг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азуле хонимга давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

Киритилди: 16:15 30.10.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!