Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Қани жамоатчилик, қани депутатлар?"

Шавкат Мирзиёев: "Қани жамоатчилик, қани депутатлар?"

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда депутатларни фаол бўлишга чақирди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Охирги йилларда туман кенгашларига кўп ваколатлар бердик. Ким у туман кенгаши? Халқ вакили! Халқ вакили ким? Ўша ҳудуддаги халқ дарди билан яшаган, муаммоларга бефарқ бўлмаган, фидойи, депутат сифатида кенгашга сайланган одам»,— деди Президент.

Давлат раҳбари вилоятни янада ривожлантириш учун давлат бюджетидан 1,9 триллион сўм ажратилганини таъкидлаганди.

«Сурхондарёнинг энг олис ҳудудларидаги вазиятни ўзим яхши биламан. Кўмак нуқтаи назардан жуда катта маблағ билан келдик. Бу кичкина маблағ эмас. Қани жамоатчилик, қани депутатлар? Нима учун вилоятга 1,9 триллион сўм пул беряпмиз? Ижтимоий соҳага, йўлларга, узоқ жойларга 20 йил давомида бунча пул ажратмаганмиз. Назорати қани? Депутатларнинг овози қани? Сиёсатни ким амалга оширади? Халқ вакили бўлган сиз депутатлар амалга оширасизлар. Туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, депутатлар ўзини қийнаши керак. Агар қийнай олмаса, кетиши керак. Ёш, забардаст, фидойи, билимли кадрлар кириб келиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 14:12 02.06.2021. Ўқилди: 3054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!