Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби Осиё элит Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Ас-Садд"га қарши учрашув олдидан Криштиану Роналдунинг кийиниш хонасида жамоадошларига қилган мурожаатини X ижтимоий тармоғида эълон қилди.
"Мураббий айтганидек, бугун ҳаммасини ўйинга бўлган муносабат ҳал қилади. Агар ҳар сафар тўпни йўқотганимизда дарҳол ҳаракатга ўтсак, яхши ўйин кўрсатишимизга ва ғалаба қозонишимизга 100 фоиз ишонаман.
Биз жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Дастлабки 45 дақиқада бор кучингизни ишга солинг. Иккинчи бўлимда ҳам худди шуни такрорланг.
Биз ғалаба қозонамиз, йигитлар. Олға!" — деди Роналду.
Мазкур учрашувда "Ан-Наср" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 41 ёшли португалиялик ҳужумчи баҳснинг 13-дақиқасида ҳисобни очган эди.