Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев нега айнан Сурхондарёга жўнаб кетди?

Шавкат Мирзиёев нега айнан Сурхондарёга жўнаб кетди?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этишларича, Президентнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган.

Фолклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган. Фестиваль 10 апрелгача давом этади , дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

Киритилди: 17:09 06.04.2019. Ўқилди: 3508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!