Россия Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Сербия ва Хорватия раҳбарлари Ғалаба парадига ташриф буюришини тасдиқлади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Журналистлар Песковдан Москвадаги Ғалаба парадида кимлар қатнашишини сўрадилар.
"Иш олиб борилмоқда, ҳозирда рўйхат ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирча Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Сербия, Хорватия, Aбхазия, Жанубий Осетия раҳбарлари қатнашиши тасдиқланди", — деб жавоб берди Песков.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, бир қатор раҳбарлар таклифнома олган, Россия уларнинг жавобини кутмоқда.