Ўзбекистон президенти Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган медаль билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий юбилейига бағишланган халқаро форум якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тақдирлаш маросими бўлиб ўтган.
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарига «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» эсдалик медалини тантанали равишда топширган.