Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"

A A A
Шавкат Мирзиёев: "Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"

Президент сўзга чиққан тадбиркор ва ишбилармонларга билдирган фикрлари, янги-янги иш ўринлари яратиб, одамларни даромадли қилишга, камбағалликни қисқартиришга қаттиқ бел боғлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

"Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

"Тадбиркор – элга мададкор" деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!", - деди давлатимиз раҳбари мулоқот якунида.

Кўтарилган масалалар бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳукуматга муҳокама қилинган масалалар ечимига қаратилган барча ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли киритиш топширилди.

Киритилди: 16:03 20.08.2024. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!