Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев “General Motors International” корпорацияси раҳбарияти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “General Motors International” корпорацияси раҳбарияти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги ишбилармонлик дастури доирасида “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди.

Ушбу корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. “General Motors International” компаниясининг мамлакатимиз автомобил саноатини ривожлантириш ва диверсификация қилишдаги муҳим ўрни қайд этилди.

Сўнгги 5 йил ичида компания томонидан 1,6 миллион дона автомобил ишлаб чиқарилди, Ўзбекистон “Chevrolet” бренди учун АҚШдан кейинги иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланди.

Ишлаб чиқариш кооперациясини янада ривожлантириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Замонавий машинасозликда талаб юқори бўлган янги технологиялар ва хомашё ресурслари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Киритилди: 00:20 07.11.2025. Ўқилди: 2471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!