Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти Александр Стуббни Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалидаги “Менимча” дастурида хабар берилди.
12 ноябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган CОP29 саммити доирасида Ўзбекистон етакчиси Финляндия президенти билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда Александр Стубб 2018 йили Ўзбекистонга келганини эслади.
Шавкат Мирзиёев бугунги кунда Ўзбекистон бутунлай бошқа давлатга айланганини айтди.