Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Масъуд Пизишкиёнга таъзия мактуби йўллади.

Ўзбекистон президенти вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

26 апрел, шанба куни Эрон жанубидаги Бандар-Аббос шаҳри ҳудудидаги Шаҳид-Ражоий портида кучли портлаш рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 1139 киши турли даражада тан жароҳати олган.

IRNA хабарига кўра, яна олти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, яраланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда.

Мамлакат расмийлари портлаган контейнерларда айнан нима бўлганини очиқламаяпти. New York Times нашрининг Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпусига алоқадор манбаси портда перхлорат натрий солинган контейнерлар портлаганини айтган. Бу модда қаттиқ ракета ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланади.

Киритилди: 00:36 28.04.2025. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!