Президент Шавкат Мирзиёев "Бхаратия жаната парти" ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистон Республикасининг Президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президентлигига сайланди