Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Бизда 2-3 нафар шахматчи эмас, балки бутун бошли кучли авлод бор десак, бу ҳам ҳақиқат"

Шавкат Мирзиёев: "Бизда 2-3 нафар шахматчи эмас, балки бутун бошли кучли авлод бор десак, бу ҳам ҳақиқат"

Президентимиз Ўзбекистон Олимпиадада эркаклар ва аёллар ўртасида жами олтита терма жамоа билан қатнашганига эътибор қаратди. Барча таркибларнинг натижалари ва ўйин услуби жаҳон шахмат оламининг қизиқишини уйғотди.

Эркаклар ўртасидаги иккинчи жамоамиз жаҳон рейтингида олтинчи ўринда турган Нидерландия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Давлатимиз раҳбари буни ҳам муҳим ютуқ деб баҳолади.

Учинчи жамоа таркибидаги 17 ёшли Асроржон Омонов саккизта ўйинда еттита ғалабага эришди. Унинг натижаси мамлакатимизда етишиб келаётган истеъдодли шахматчилар салоҳиятини кўрсатди.

– Бизда 2-3 нафар шахматчи эмас, балки бутун бошли кучли авлод бор десак, бу ҳам ҳақиқат, – деди Президентимиз ҳамда бу авлод ва унинг ортидан келаётган ёшлар жаҳон шахматида ҳали кўплаб ютуқларга эришишига ишонч билдирди.

Киритилди: 17:11 29.09.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!