Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрди

A A A
Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борди.

Пойтахт аэропортида уни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Шундан сўнг мамлакатлар етакчилари музокара ўтказди (http://www.gazeta.uz/uz/2021/11/28/uzb-turkman/?utm_source=push&utm_medium=telegram).

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Туркманистон раҳбари ва биродар туркман халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам — Бетарафлик куни билан самимий қутлаган.

Музокара чоғида жорий йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Сўнг тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Киритилди: 12:44 28.11.2021. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар