Шавкат Мирзиёев 30 май куни амалий ташриф билан Қозоғистонга келди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия бош вазири Жоржа Мелони иштирок этиши кўзда тутилган. Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.