Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ ўринбосари Айбек Ортиқбаев маълум қилди.
Унга кўра, президентлар қатор ҳужжатлар жумладан, икки давлат фуқаролари ўртасидаги чегарани кесиб ўтишни соддалаштириш бўйича келишувни имзолайди.
Шунингдек, Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйлаб ратификация ёрлиқлари алмашиши кутилмоқда. Шу билан Бишкек ва Тошкент ўртасидаги чегарани делимитация қилиш масаласи ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Бишкекда ЕОИИ саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон кузатувчи давлатдир.