Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига боради

Шавкат Мирзиёев 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.

Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг шундай икки томонлама учрашуви Хива шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Киритилди: 15:08 28.03.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!