Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шатдаун: Вашингтон Европага қурол-яроғ етказолмайди

Шатдаун: Вашингтон Европага қурол-яроғ етказолмайди

Ҳукумат иши тўхтаб қолгани сабабли АҚШ НАТО бўйича иттифоқчиларни қўллаб-қувватлаш учун етказиб берилиши лозим бўлган 5 млрд долларлик қурол-яроғ экспортини ортга сурди. Бу ҳақда Axios АҚШ давлат департаменти вакилига таяниб хабар берди.

«Бу иттифоқчи ва ҳамкорларимизга ҳам, Америка саноатига ҳам реал зарар етказади», — деган давлат департаментининг юқори мартабали вакили.

Унинг сўзларига кўра, шатдаун сабабли Дания, Хорватия ва Полшага қуроллар етказиб бериш тўхтаб қолган. Гап хусусан, AMRAAM ракеталари, Aegis ва HIMARS жанговар тизимлари ҳақида бормоқда.

Сенат 1 октябрдан буён ҳукумат бюджетини тасдиқлай олмаяпти. Демократларнинг соғлиқни сақлашга харажатларни оширишни талаб қилаётгани бунинг сабабларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 22:46 10.11.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!