Шарқий Европа давлатлари, жумладан Руминия, Польша, Чехия ва Словакия украиналик қочқинларни сақлаш харажатларини қисқартиришни бошлади, шу сабабли улар қийин аҳволга тушиб қолди.
Бу ҳақда шарҳловчилар Андра Тиму ва Ирина Вилку Bloomberg учун мақолада ёзишган.
Мақола муаллифларининг эслатишича, тўрт ой аввал Руминия ҳукумати украиналик қочқинлар учун уй-жой тўлашни тўхтатишга қарор қилган ва 26 апрелда Руминия ҳукумати Украинадан келган деярли 100 минг қочқин учун тўловларни икки баравар камайтириш режасини маъқуллаган.
Словакия, Польша ва Чехия ҳам украиналик қочқинлар учун имтиёзларни қисқартиришга мажбур бўлди.