Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шароф Рашидов туманида сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Шароф Рашидов туманида сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “D.” МЧЖ масъул шахслари “Тоқчилик” МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, ушбу цехда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, 40,6 тонна чигит, 1 030 литр қўлбола ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:35 16.04.2024. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!