Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар саратонга олиб келади

Шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар саратонга олиб келади

АҚШнинг Жанубий Калифорния университети шифокорлари шакар ўрнини босувчи маҳсулотнинг зарарли хусусиятларидан огоҳлантиришмоқда. Айтилишича, бундай маҳсулотлар хавфли касалликларга олиб келиши мумкин.

Олимлар сичқонларда тадқиқот олиб боришган. Ёш сичқонларга шакар ўрнини босувчи модданинг бир қанча турлари берилган. Маҳсулот кемирувчиларда хотиранинг бузилиши ва мия соҳасида ўзгаришларга олиб келган.

Шунингдек ширинлаштирувчининг метаболизмга ҳам таъсири аниқланган. Бу қандли диабет ва бошқа касалликларни қўзғатиши мумкин

Мутахассислар организмга зарар қилиши мумкин бўлган бир қанча қўшимча моддаларни келтириб ўтишган:

- Сахарин - организм уни ҳазм қилмайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш саратонга чалиниш хавфини оширади

- Аспартам- кам калорияли ичимликларда кўп бўлади. Уни чойга қўшиш мутлақо мумкин эмас. Моддани мунтазам истеъмол қилиш жигар ва ўпка саратони касалликларини ривожлантиради, мияни шикастлайди.

- Цикламит- бир қанча мамлакатларда тақиқланган. Буйрак етишмовчилигига олиб келади

- Калий ацесульфами - канцероген ҳисобланади. Газли ичимликларда кўп бўлади.

- Ксилит - калорияси кўп қўшимча модда. Моддалар алмашинувида бузилишларга олиб келади.

Киритилди: 22:56 03.10.2022. Ўқилди: 3954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!